Нукус воқеалари бўйича судланган 39 нафар маҳкумнинг оила аъзолари билан қисқа муддатли учрашувлари ташкил этилди. Бу масалада Парламент комиссияси томонидан Олий судга илтимоснома киритилган. Шунингдек, комиссия Бухорога йўл харажатларини қоплашга ҳам ёрдам берган.
Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича мустақил комиссия аъзолари суд раисидан Нукус иши бўйича 39 нафар айбланувчига нисбатан инсонпарварлик тамойиллари асосида, адолат мезонларига мувофиқ жазо тайинланишини сўради.
Ўтган йил июль ойида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар бўйича 39 нафар судланувчига нисбатан ҳукмлар 17 март куни эълон қилинади.
Нукус воқеалари бўйича текширув ўтказувчи парламент комиссияси Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Полат Шамшетовнинг Бухородаги тергов изоляторида вафот этган ҳолатини ўрганишини маълум қилди.
Қорақалпоғистондаги воқеалар тўғрисидаги жиноят иши бўйича суд якунловчи босқичга ўтмоқда: суд тергови якунланди, энди навбат — музокараларга. Сўнгги кунларда томонлар иш бўйича видеоматериаллар ва бошқа ашёвий далилларни ўрганишди.
Ўзбекистон Бош прокуратурасига кўра, Қорақалпоғистондаги воқеалар вақтида ҳалок бўлганларнинг исмлари ва уларнинг ўлимлари сабаблари суд жараёнида бирма-бир эълон қилиниб, муҳокама этилади. Ҳалок бўлганлар рўйхати шу вақтгача эълон қилинмаган.
Нукус воқеалари бўйича айбланаётган 22 кишининг суд жараёни учун судья бирор шахс томонидан эмас, балки ахборот тизими томонидан танланган. Бош прокуратуранинг тушунтиришича, суднинг Нукусда эмас, Бухорода ўтаётгани Қорақалпоғистондаги тергов ҳибсхонасидаги таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.
Нукус воқеаларида намойишчиларга қарши қурол қўлланилишининг қонунийлиги алоҳида жиноят иши доирасида тергов қилинмоқда. Бош прокуратура «жамоатчиликни хавотирга солаётган ушбу ҳолатлар»га ҳуқуқий баҳо берилиши, агар ҳолатлар тасдиқланиб, иш судга оширилса, суд очиқ тартибда ўтишини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда 1−2 июль кунлари юз берган воқеалар юзасидан қўзғатилган биринчи ва 22 кишига оид жиноят иши бўйича суд Бухоро вилоятида давом этмоқда. Бош прокуратура яна 39 кишига дахлдор иккинчи жиноят иши бўйича тергов якунланаётганини маълум қилди.
Жорий йилнинг июль ойида Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеалар бўйича суд жараёнлари 28 ноябрь куни бошланади.
Қорақалпоғистондаги июль воқеаларида иштирок этганликда гумон қилиниб, озодликка чиқарилганлар сони 107 нафарга етди. Ноябрнинг илк кунида парламент комиссияси ташаббуси билан яна 35 киши жамоат кафиллиги асосида уйига қайтарилди.
Қорақалпоғистондаги намойишларда иштирок этганликда гумонланган яна 38 киши оилалари бағрига қайтарилди. Улар Жўқорғи Кенгес раисининг сўрови ва депутатлик кафолатлари асосида ҳибсхонадан чиқарилди. Аввалроқ 34 нафар гумондор ҳам озодликка чиқарилганди.
Қорақалпоғистондаги намойишларда иштирок этганликда гумонланаётган 10 нафар фуқаронинг қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилди. Аввалроқ 24 кишининг жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилгани хабар қилинган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг